Жамият | 18:11 / 03.07.2024
8079
1 дақиқада ўқилади

Генетика: ДНК, аборт, қариндошлар никоҳи ҳақиқатлари

SUBYEKTIV'нинг бу галги сони кўпчиликнинг хаёлидан ўтадиган турли саволларнинг жавобларига бағишланади. 

Ўзбеклар нега ҳар хил ирқ ва қиёфага эга? Уларнинг ДНКларидан олинган деярли 40 мингйиллик генетик тарих бу саволга жавоб беради. Кўрсатувда озолмаётган, семиролмаётганлар генетикасидан тортиб ўғил болаларнинг қизлардан кўпайиб кетаётгани сабаблари ва оқибатларини ўрганиб чиқамиз. 

Барча инсонлар аслида генетик жиҳатдан қариндош эканлиги, аборт ва бефарзандлик, қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳақиқатлари кўрсатувдаги алоҳида-алоҳида катта мавзулар.

Бундан ташқари, Амир Темур ва Бобурийларнинг бугунги даврда яшаётган Ҳиндистондаги авлодларидан қўлга киритган тарихий маълумотларимизни ҳам очиқлаймиз. Хуллас, бугун ўзимиз ва ўзингиз ҳақингизда гаплашамиз.

Мавзуга оид