Ўзбекистон | 11:13 / 03.07.2024
3106
1 дақиқада ўқилади

Япония Ўзбекистонга тиббий мобил контейнерлар етказиб беради  

Тиббий мобил контейнерлар компютер томографияси, ултратовуш, рентген ва бошқа ускуналар учун сканерлар билан жиҳозланган.  

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Япония Ўзбекистонга 4 та тиббий мобил контейнерлар етказиб беради. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2 июл куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Япония элчиси Хатори Такаши беғараз ёрдам доирасида амалга оширилаётган 3 млрд иеналик (6,3 млн доллар) «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури» бўйича алмашинув ноталарини имзоланган. 

Унга кўра, Ўзбекистонга компютер томографияси сканерлари, ултратовуш, рентген аппаратлари билан жиҳозланган қўшимча 4 та тиббий мобил контейнер етказилади. Бу билан республика бўйлаб самарали тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятлари яхшиланади. 

Қайд этилишича, компютер томографияси сканерлари қатор касалликларни аниқлашда муҳим ҳисобланади. Мобил тиббий контейнер ҳар қандай жойда, жумладан, фавқулодда вазиятларда ҳам хизмат кўрсатиши мумкин.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид