Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Битта лойиҳанинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилги II мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Бунда:
- Лойиҳалар киритиш: 6 − 26 июл;
- Лойиҳаларни саралаш: 26 июл – 15 август;
- Тарғибот қилиш: 15 август – 22 август;
- Овоз бериш: 22 август – 1 сентябр саналари давомида ўтказилади.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, «Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йил биринчи мавсумига 3,39 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганди.
Мавзуга оид
20:37 / 08.04.2025
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумида баъзи маҳаллаларга танаффус берилади
08:52 / 04.04.2025
“Ташаббусли бюджет”да 33 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди
19:04 / 25.03.2025
“Ташаббусли бюджет”дан ҳам умидини узаётган маҳалла: Шаҳрихондаги мактаб қачон таъмирланади?
16:22 / 25.03.2025