Ўзбекистон | 16:22 / 25.03.2025
2495
2 дақиқада ўқилади

«Ташаббусли бюджет»да энг кўп ғолиб бўлган лойиҳалар маълум қилинди

Анъана ўзгармади, худди ўтган йиллардагидек ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар энг кўп ғолиб бўлди.

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2025 йил 1-мавсуми учун овоз бериш якунларига кўра, 3,2 триллион сўмлик 2369 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Шулардан энг кўпи – 964 таси (1,4 трлн сўмлик) ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар, деб хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Кейинги ўринларда мактаблар ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар.

«Ташаббусли бюджет» 2025 йил 1-мавсумида ғолиб бўлган лойиҳалар:

- 964 та — ички йўлларни таъмирлаш (1396 млрд сўмлик);

- 699 та — мактабларни таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш (875 млрд сўмлик);

- 247 та — соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш (329 млрд сўмлик);

- 60 та — боғчаларни таъмирлаш ва ва моддий-техника базасини ривожлантириш (72 млрд сўмлик);

- 44 та — кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (52 млрд сўм);

- 34 та — ичимлик суви ва оқова тизимини яхшилаш (49 млрд сўм);

- 321 таси — бошқа тадбирлар (415 млрд сўм) ташкил этди.

«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2025 йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари 21 март куни эълон қилинди. Жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 10 миллион 450 мингта овоз берилди.

Мавзуга оид