Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Такер Карлсонга интервю бериши рад этилди
Украина президенти Володимир Зеленский америкалик журналист Такер Карлсонга интервю беришни режалаштирмаган. Бу ҳақда Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров ўз саҳифасида хабар қилди.
«Жаноб Карлсон ФСБдаги манбаларини яхшилаб аниқлаштириб олиши керак. Украина президентининг графиги бошқача ва унда Такер Карлсонга жой йўқ», деган Никифоров.
Аввалроқ Карлсон Украина президенти Зеленский билан интервю уюштирмоқчи эканини айтганди. «Афтидан, бизда Зеленский билан интервю бўлади», деб ёзганди Карлсон X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Республикачилар партияси етакчиси Доналд Трампнинг яқин тарафдорларидан бўлган Такер Карлсон феврал ойида Россия президенти Путин билан интервю уюштирганди. Карлсон АҚШ ҳукуматини танқид қилиб, Россия президенти Путиннинг сиёсатини очиқчасига оқлайди.
Мавзуга оид
14:52 / 21.05.2025
Зеленский: Россия урушни давом эттириш учун вақтни чўзмоқчи
08:24 / 20.05.2025
Зеленский қуролли кучларни Украина ҳудудларидан олиб чиқиш имкониятини рад этди
22:39 / 18.05.2025
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
22:32 / 18.05.2025