Ўзбекистон | 13:08 / 08.07.2024
11727
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ССБ бошлиғи ўзгарди

Сўнгги вақтларда бошқармага раҳбарлик қилиб келган Азизбек Мирзажонов лавозимини тарк этган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Шоҳрухмирзо Олимжонович Мамажонов Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шоҳрухмирзо Мамажонов 2006 йил Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2009 йил магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Андижон вилояти қон қуйиш станциясида услубчи-врач сифатида бошлаган.

Турли йилларда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хусусийлаштириш ва пулли хизматни ташкил қилиш бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг тиббий хизматни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи каби лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Ш. Мамажонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Андижон вилояти ССБ бошлиғи лавозимида шу вақтгача Азизбек Мирзажонов ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид