Ўзбекистон | 11:02 / 08.07.2024
3755
1 дақиқада ўқилади

«Ҳисор» қўриқхонасида қор қоплони фотоқопқонга тушди

Қор қоплони Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган дунё миқёсидаги ноёб тур ҳисобланади.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаг “Ҳисор” давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплони муҳрланди.

Экология вазирлигига кўра, сўнгги ўн йилликлар давомида қор қоплонининг сони узлуксиз камаймоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда бу ҳайвоннинг умумий кўрсаткичи турли ҳисоб-китобларга кўра, 30-50 тадан 80-120 тагачани ташкил этади.

Ғарбий Тян-Шанда 10-40 тагача, Помир-Олойда 20-80 тагача қор қоплони қайд этилган.

Маълумот учун, қор қоплони – Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган дунё миқёсидаги ноёб тур ҳисобланади. Шунингдек, у йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция рўйхатига киритилган. Қор қоплонини овлаш қатъиян тақиқланган.

Мавзуга оид