Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва остонасида Sukhoi Superjet самолёти ҳалокатга учради
Авиаҳалокат Москва областининг Коломенск районида содир бўлган. “Газпром авиа”га тегишли, таъмирдан чиқиб, синов парвозини амалга ошираётган самолёт бортида йўловчилар бўлмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида бўлган икки учувчи ва бир штурман ҳалок бўлган. Самолёт Луховцидан Москванинг Внуково аэропортига ҳайдаб келинаётган рейс бўлган.
Хабар қилинишича, самолёт режали таъмирдан кейин илк синов парвозини амалга ошираётган бўлган.
Москва областида ҳалокатга учраган самолёт ўрмонга қулаб тушиб портлаб кетиш аввалида ҳалокат сигналини узатишга улгурган. Россия ФВВ самолёт қулагани ва бортидаги уч киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Самолёт ҳалокатга учрашига унинг двигателларининг ишдан чиқиши сабаблиги тахмин қилинмоқда.

Sukhoi Superjet 100 самолёти (RA-89049) 2014 йилда Россияда ишлаб чиқарилган ва “Газпром” унинг ягона фойдаланувчиси бўлган, деб хабар бермоқда авиахизматлар.
Мавзуга оид
21:14 / 05.05.2025
Жанубий Корея аэропортлар яқинида қушларни назорат қилишни кучайтиради
13:19 / 11.03.2025
Украина Россия бўйлаб энг йирик дронлар ҳужумини амалга оширди. Қурбонлар ва яраланганлар бор
15:26 / 25.02.2025
Ҳинд океанида 11 йил аввал йўқолган самолётни қидириш ишлари қайта бошланди
17:17 / 19.02.2025