Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорликда янги навигация йўлагини жорий этди
40 километрга қисқарган янги йўналишнинг жорий этилиши авиакомпанияларга йилига 30 тоннадан 50 тоннагача авиаёқилғини тежаш имконини беради. Кислород сарфи 50-70 тоннага, атмосферага зарарли диоксид чиқиндилари эса йилига 220-250 тоннага камаяди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорликда янги навигация йўлагини жорий этди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 11 июлдан Т–916 зонали навигация маршрутининг янги бўлимлари расмий эълон қилинган ва самолётлар парвози учун фойдаланишга топширилган. Шу куни Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси янги йўналишнинг биринчи фойдаланувчиси бўлган.
Ушбу 40 километрга қисқарган янги йўналишнинг жорий этилиши авиакомпанияларга ҳар кунги рейслар давомида йилига 30 тоннадан 50 тоннагача авиаёқилғини тежаш имконини беради. Шу билан бирга, кислород сарфи 50-70 тоннага, атмосферага зарарли диоксид чиқиндилари эса йилига 220-250 тоннага камаяди.
“Авиакомпанияларнинг энг самарали ва қисқа йўналишларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Ўзаеронавигация” Маркази ДУК ва “Қозаеронавигация” Маркази ДУК мутахассисларининг қўшни ҳаво ҳудудлари конструкциялари элементларини оптималлаштириш, шунингдек, ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш диспетчерларининг иш ҳажмини камайтириш масалалари бўйича ўзаро фаол ҳамкорлигида ҳаво йўналишларининг янги участкаларини жорий этиш бошланди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, прогнозларга кўра, кунига 30 дан ортиқ авиакомпания янги оптималлаштирилган йўналиш бўйича парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
16:31 / 14.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024