Жаҳон | 13:40 / 15.07.2024
6291
2 дақиқада ўқилади

Украина Қрим ва Россия ҳудудларига дронлар билан ҳужум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг 20 дан ортиқ учувчисиз учоқлари тутиб олингани ва йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Липецк вилояти маъмуриятининг маълум қилишича, УУАдан бири электр подстанцияси ҳудудига қулаган.

Фото: Inna Varenytsia/Reuters

Россия Мудофаа вазирлиги 15 июл, душанбага ўтар кечаси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 22 та учувчисиз учоғини тутиб, йўқ қилганини маълум қилди. Вазирлик баёнотига кўра, Брянск вилоятида 15 та, Липецк вилоятида битта ва Қримда 6 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

Липецк вилояти губернатори Игор Артамонов Telegram-каналида дрон Становлянский муниципал округидаги электр подстанцияси ҳудудига қулагани ҳақида хабар берди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойида ишламоқда, жабрланганлар йўқ.

Брянск вилоятида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, губернатор Александр Богомазнинг кўплаб хабарларига кўра, бир кечада 17 та дронни йўқ қилди. Барча ҳолатларда губернатор «талафот ва вайронагарчиликлар йўқлигини» таъкидлади.

Қримга ҳужум 

Севастополнинг Россия томонидан тайинланган раҳбари Михаил Развожаевнинг айтишича, Фиолент буруни ҳудудида битта дрон уриб туширилган, унинг қолдиқлари хусусий уй ҳудудига тушиб кетган, қурбонлар йўқ. Курск вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Железногорск туманида дронни уриб туширди, деди вилоят раҳбари Алексей Смирнов воқеа оқибатларига аниқлик киритмасдан. 

Орёл вилоятида, вилоят раҳбари Андрей Кличковнинг сўзларига кўра, эрта тонгда Орёл муниципал округи ҳудудида радиоэлектрон кураш ускуналари Украина учувчисиз учоғини зарарсизлантирди. Губернаторнинг таъкидлашича, қурбонлар ва вайроналар йўқ. Шунингдек, тунда Белгород вилоятида учувчисиз учоқ ҳужуми хавфи эълон қилинди. Минтақавий ҳокимият оқибатлар ҳақида хабар бермади. 

Россия Мудофаа вазирлиги мунтазам равишда Украинага учувчисиз учоқлар ва ракеталар билан ҳужум қилади, шунингдек, Украина ҳарбийларини Россия ҳудудларига ҳужум қилиш учун дронлардан фойдаланганликда айблайди. 

Мавзуга оид