Жаҳон | 20:50 / 16.07.2024
6468
1 дақиқада ўқилади

Россияда атом электр станциясининг ишида кенг кўламли носозлик рўй берди

Ростов атом электр станциясининг турбогенераторидаги носозлик туфайли автоматика энергия блокларидан бирини ишдан тўхтатган. “Росатом” маълумотларига кўра, радиацион фон меъёрида.

Фото: Wikipedia

Россия жанубидаги энергия тизимида 1,5 GW’лик энергия истеъмолига чеклов киритилган. Тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Электр узилиши туфайли оккупация қилинган Севастопол шаҳри марказида троллейбуслар тирбандликда туриб қолган, Краснодарда эса 150 дан ортиқ светофорлар ишламай қолган. Таганрог, Элиста, Анапа ва Армавирда бир қатор районлар чироқсиз қолиб кетган.

Шунингдек, Гусинозёрск ГРЭСида ҳам энергия блокларидан бирининг авариявий ўчиши натижасида Бурятистон ва Байкалорти ўлкасидаги 100 мингдан зиёд аҳоли чироқсиз қолиб кетган. Ўчиш сабаблари ўрганилмоқда. Айни пайтда энергия тизими диспетчери қўшни Иркутск областининг энергия тизимидан ёрдам олиб, қувватларни қайта тақсимлашга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади Россия ОАВлари.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид