Жамият | 07:55 / 16.07.2024
4675
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда дарахтга шикаст етказган экскаватор ҳайдовчисига 28 млн сўм жарима қўлланди
Миробод туманида заранг дарахтига шикаст етказган экскаватор ҳайдовчисига 28 миллион сўм жарима белгиланди.
Туман ҳокимлиги хабарига кўра, Авлиёота кўчаси 124-уй олдида қурилиш ишлари давомида ҳудуддаги тупроқларни олиб чиқиш вақтида экскаватор ҳайдовчиси Б.Б.нинг эҳтиётсизлиги оқибатида бир туп заранг дарахтига шикаст етказилган.
Шикастланган дарахт авария ҳолатига келиб қолган ва ҳайдовчи дарахтни қўпорган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Б.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан 28 миллион 390 минг сўм жарима қўлланди.
Мавзуга оид
07:20 / 20.09.2024
Дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарималар оширилади
11:40 / 10.09.2024
Хоразмда 4 туп дарахт кесган шахс жарима ва зарар учун 27,8 млн сўм тўлайди
07:29 / 06.09.2024
Сурхондарёда 9400 туп дарахт нобуд бўлиши мумкин
15:31 / 05.09.2024