АҚШ Республикачилар миллий қурултойи яқинида қуролланган шахс отиб ўлдирилди
Номаълум шахс пичоқ билан полициячига қарата юзланганида йўқ қилингани таъкидланмоқда.
Милуоки шаҳрида ўтказилаётган Республикачилар партиясининг қурултойи вақтида пичоқ билан қуролланган эркак хавфсизликни таъминлаган полициячи томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Anadolu ёзди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Қурултой вақтида хавфсизликни таъминлаш учун Оҳаё штатидан келган полиция ходими воқеа жойи яқинида шубҳали одамни пайқаган. Гувоҳларнинг айтишича, эркак икки пичоқни ушлаб, полициячига қаратган. Ўз навбатида, хавфсизлик ходими уни отиб ташлаган.
13 июл куни АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга сайловолди ташвиқоти чоғида суиқасд содир этилган эди.
16 июл куни Трамп Республикачилар партиясининг миллий қурултойида иштирок этди ва расман президентликка номзод сифатида эълон қилинди.
Трамп 18 июл куни қурултойда нутқ билан чиқиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
17:00 / 09.11.2024