Жо Байден Илон Маскни Трампни қўллаётгани учун танқид қилди
АҚШ президенти Жо Байден бизнесмен ва миллиардер Илонк Маскни собиқ президент, республикачилардан янги сайловга номзод Доналд Трампни қўллаб-қувватлаб хайрия қилгани учун танқид остига олди.
Аввалроқ Жо Байден коронавирус юқтириб олгани хабар қилинган эди.
У Х ижимоий тармоғида “Мен бетобман” деб твит қолдирди. Унинг остидан эса “Мен ушбу сайловни сотиб олишга ҳаракат қилаётган Илон Маск ва унинг бойвачча танишларидан кўнглим айнияпти”, деб ёзган.
Ўз постига Байден ўз сайловолди кампаниясига маблағ йиғиш учун ҳавола қолдирган. Сайловчилар учун мўлжалланган сайтда “Трампни тўхтатиш” учун ёрдам беришга чақирилган ва бунинг учун 10 доллардан 2000 долларгача ёки исталган маблағни хайрия қилиш таклиф этилган.
Илон Маск Жо Байден ва унинг командасини бир неча бор танқид остига олиб, бўлажак сайловларда республикачиларнинг ғалабаси зарур экани тўғрисида гапирган. 27 июн куни Байден нўноқларча ўтказган илк теледебатлардан сўнг Маск очиқчасига Трампни қўллай бошлаган. Трампга суиқасд уюштирилганидан сўнг Илон Маск тўлиқ собиқ президент тарафида эканини айтиб, унинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
13 июл куни Bloomberg нашри Илон Маск Трампнинг сайловолди кампаниясини молиялаштирувчи America PAC қўмитасига собиқ президент маблағ йиғиш бўйича Байденни ортда қолдирганидан сўнг катта миқдордаги пул ўтказиб берганини хабар қилди. The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб, Маск қўмитага ҳар ой 45 млн доллар ўтказиб беришга тайёр эканини ёзган.
Мавзуга оид
21:00
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
17:20 / 20.11.2024
SpaceX олтинчи марта Starship ракетасини синовдан ўтказди. Парвозни Доналд Трамп ҳам кузатиб борди
09:02 / 20.11.2024