Ҳиндистонда Чандипура вирусидан 32 киши ҳалок бўлди
Чандипура ўлим даражаси 56-75 фоизни ташкил этадиган хавфли вирус ҳисобланади.
Ҳиндистоннинг Гужарат штатида Чандипур вируси келтириб чиқарадиган ўткир энцефалит касаллиги кўпаймоқда. Бу ҳақда The Times of India хабар берди.
Штат Соғлиқни сақлаш департаменти 21 июл куни вирус аниқланган 13 нафар бемор ва 5 кишининг ўлими ҳақида хабар берди. Сўнгги маълумотларга кўра, вирус юққанлар сони 84 нафарга, вафот этганлар сони эса 32 нафарга етган.
2003-2004 йилларда Марказий Ҳиндистонда худди шундай эпидемия пайтида ўлим даражаси 56-75 фоизни ташкил этган эди.
Чандипура вируси биринчи марта 1965 йилда Махараштра штатининг Нагпур туманида аниқланган. Аввалроқ Андхра-Прадеш, Махараштра, Одиша ва Гужаратда бир нечта эпидемиялар қайд этилган.
Ҳиндистон Педиатрия Академияси раҳбари доктор Васант Халаткарнинг айтишича, вирусга ташхис қўйиш қийин. Касаллик асосан 15 ёшгача бўлган болаларга таъсир қилади.
Вирус чивин чақиши орқали юқади. Касаллик Ҳиндистоннинг баъзи қисмларида эндемик бўлиб, эпидемиялар асосан чивинлар популяцияси энг юқори чўққига чиққан муссон фаслларида ва ундан кейин қайд этилган.
Аломатлар орасида юқори иситма, бош оғриғи ва конвулсиялар мавжуд. Бу аломатлар неврологик асоратлар, кома ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.
Вирусдан ҳимояланиш, биринчи навбатда, чивин чақиши олдини олиш бўйича профилактика чораларини ўз ичига олади, бу вирус тарқалашининг асосий усули.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024