Саноат зоналари объектларини хусусийлаштириш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидаги тартиблар тасдиқланди:
● тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш;
● кичик саноат зоналари иштирокчилари ва ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг ёш тадбиркорлик субъектларига ажратилган давлат кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш.
Давлат активларини бошқариш агентлигига юқорида кўрсатилган объектларни хусусийлаштириш бўйича ваколатлар берилди.
2024 йил 1 августдан кичик саноат зоналари иштирокчилари ва ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари бажарилиши натижаларини қабул қилиш кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар томонидан мажбуриятларни бажариш муддати келган санадан бошлаб 3 ой ичида амалга оширилади.
Пойтахтда мажбуриятлар бажарилиши натижаларини қабул қилиш ва объектларни хусусийлаштириш масалалари алоҳида ҳукумат комиссияси томонидан ҳал қилинади.
Кичик саноат зоналари объектларини (уларнинг қисмини) хусусийлаштириш 5 босқичда амалга оширилади:
● мажбуриятларни бажаргандан сўнг кичик саноат зонаси иштирокчиси дирекцияга ариза юборади;
● дирекция 5 иш куни ичида ҳужжатлар тўпламини Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига юборади.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси:
5 кун ичида балансда сақловчига объектни инвентаризация қилиш тўғрисида хат юборади;
17 кун ичида баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда объектни баҳолайди;
бир кун ичида кичик саноат зонаси иштирокчисига объектни баҳоланган қиймати бўйича сотиб олиш тўғрисида таклиф юборади;
иштирокчи рози бўлган тақдирда 10 кун ичида у билан объектни олди-сотди қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузилади;
объект қиймати тўлангандан сўнг иштирокчига объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилади.
Шунга ўхшаш тартиб ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги объектларни хусусийлаштириш учун ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
19:11 / 04.10.2024
Tashkent city ҳудудидаги банклар биноларини сотиб олишга 4 инвестор қизиқиш билдирди – Давактив
19:55 / 12.09.2024
Чирчиқ металл тузилмалар заводи 39,9 млрд сўмга сотилди
17:46 / 12.09.2024
Ипотекабанкнинг хусусийлаштирилиши: давлат блокловчи улушидан воз кечган
17:51 / 09.09.2024