Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доналд Трамп суиқасд иши тергови доирасида ФҚБ томонидан сўроқ қилинади
У терговга жабрланувчи сифатида жалб қилинган.
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Пенсилваниядаги суиқасд иши тергови доирасида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) томонидан сўроқ қилинади, деб хабар берди CNN.
Канал суҳбатдошининг таъкидлашича, бу «терговнинг анъанавий қисми», чунки у жиноят жабрланувчиси бўлган. Бир кун аввал ФҚБ Трампга қилинган ҳужум далилларини, жумладан, ўқ парчаларини ўрганишда давом этаётгани ҳақида хабар берди. Департамент директори Кристофер Рэй аввалроқ Оқ уй собиқ раҳбарининг ўқдан жароҳат олганига шубҳа қилган эди.
«Унинг қулоғига ўқ ёки унинг парчаси текканига баъзи шубҳалар бор», деди у Вакиллар палатаси суд қўмитасидаги тингловда.
Трампнинг сўзларига кўра, бу «на шиша парчаси, на ўқ парчаси» эди. «Шифохонада буни ўқдан олинган жароҳат деб айтишди ва бу шундай эди», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Аввалроқ, Newsmax журналисти Пенсилвания полициясидаги манбасига таяниб, АҚШ собиқ президенти шиша телесуфлёр парчалари билан яралангани, ўз навбатида, ўқ телесуфлёрга теккани ҳақида ёзган эди. Бунга жавобан The New York Times (NYT) Трампнинг боши ёнидан ўқ учиб ўтганини акс эттирувчи фотосуратларни чоп этди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
10:23 / 28.05.2025