Ўзбекистон | 14:02 / 26.07.2024
12251
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида BМW йўл четида тўхтаб турган Tracker’га бориб урилди

Юқори Чирчиқдаги ЙТҲ натижасида фақат транспорт воситалари зарарланган, ҳеч кимга шикаст етмаган. Тўхтаб турган автоуловда ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 20 июл куни соат тахминан 14:00 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ қўрғони” автомобил йўли 8-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Вилоят ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги BМW русумли транспорт воситасини Бектемир-Ғазалкент йўналишида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда йўл ўнг четида тўхтаб турган Tracker русумли транспорт воситасини уриши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Тўхтаб турган автоуловда ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид