Ўзбекистон | 08:59 / 27.07.2024
3395
2 дақиқада ўқилади
Операция ва реанимация хоналаридаги видеоёзувларни бир йил сақлаш талаби жорий этилмоқда
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан тиббий фаолиятни амалга ошириш учун янги лицензия талаблари жорий қилинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан марказнинг асосий вазифалари белгиланмоқда:
- тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашни таъминлаш;
- тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашда илғор халқаро тажрибага асосланган талабларни ишлаб чиқиш;
- лицензиатларнинг лицензия талаб ва шартлари назоратини амалга ошириш;
- “хавфсиз тиббиёт” стандартларини жорий қилиш ва бошқалар.
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан тиббий фаолиятни амалга ошириш учун янги лицензия талаблари жорий қилинмоқда:
- стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлими ташкил этилганда қуйидаги ходимлар бўлиши лозим:
- ихтисослиги бўйича камида биринчи малака тоифага эта бўлган операция қилувчи хирург ҳамда анестезиолог-реаниматолог;
- хирургия ихтисослиги бўйича малака тоифага эга бўлган ассистент врач;
- камида биринчи малакавий тоифага эга бўлган анестезиология-реаниматология ҳамда операция хонаси ҳамшираси;
- операция ва жонлантириш (реанимация) хоналарига овоз ва видео ёзиб олиш имконияти мавжуд камералар ўрнатилган бўлиши, мазкур ёзувлар камида бир йил давомида лицензиатда сақланиши ҳамда видеоёзувдаги ахборотнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайдиган (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) шифокор сирининг ҳимоя қилиниши имкониятини яратиш.
Мавзуга оид
15:43 / 12.09.2024
Ҳиндистонда сохта «шифокор» YouTube’даги видеоларга қараб ўсмирни операция қилди. Бола вафот этди
13:30 / 22.08.2024
Эронда шифокорлар эркакнинг ошқозонидан 452 та металл буюмни чиқариб олди
09:21 / 09.12.2023
Жаҳон банки Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади
08:51 / 25.05.2023