Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диёра Келдиёрова олимпиада финалига чиқди
У яримфиналда франциялик Амандин Бюшарни ҳам мағлуб этди ва Ўзбекистон учун илк медални нақд қилди.
Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки медалини нақд қилди.
-52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочи Диёра Келдиёрова яримфиналда мезбонлар вакили, Токио Олимпиадаси финалчиси, уч карра Европа чемпиони Амандин Бушарни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.


Энди у олтин учун Токио Олимпиадаси ғолиби (-48 кг вазнда), косоволик Дистриа Красничига қарши гиламга чиқади. Косоволик спортчи яримфиналда Олимпиада ўйинларининг икки карра совриндори, италиялик Одетте Жюффридани мағлуб этди.
Келдиёрова ҳозирнинг ўзида тарих ёзди ва камида кумуш медални нақд қилган ҳолда ёзги Олимпия ўйинлари тарихида энг яхши натижа қайд этган ўзбекистонлик аёл бўлди.
Бунгача ёзги Олимпия ўйинларида Екатерина Ҳилко бронза медал қўлга киритган (Пекин-2008, трамполинда сакраш) ва аёллар орасида медал олган ягона спортчи эди.
- Аввалроқ, 26 ёшли ўзбекистонлик дзюдочи нимчоракфиналдаёқ япониялик амалдаги Олимпиада чемпиони Уте Абэнинг 5 йиллик мағлубиятсиз сериясига барҳам бериб, уни турнирдан чиқариб юборган, чоракфиналда германиялик Маша Баллҳаусни мағлуб этганди.
- Маълумот учун, Келдиёрова Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этиб, дастлабки босқичда турнирни тарк этганди.
Мавзуга оид
19:53 / 27.02.2025
Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
14:18 / 03.02.2025
Диёра Келдиёрова халқаро дзюдо федерацияси томонидан «Йил воқеийлиги» мукофотини қўлга киритди
17:22 / 23.12.2024
Ҳусанов – йилнинг энг яхши ёш спортчиси, Дўсматов ва Келдиёрова йилнинг энг яхши спортчилари. «Миллий спорт мукофоти-2024» ғолиблари эълон қилинди
13:43 / 19.10.2024