Россия янги фуқаролар учун ҳарбий хизмат муддатини оширмоқчи
Россия Федерацияси Давлат думаси яқин кунларда Россия фуқаролигини олган эркаклар армиясидаги хизмат муддатини икки йилга узайтирадиган, шунингдек, ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини оширадиган тузатишлар киритишни режалаштирмоқда.
Россия Федерацияси Давлат думаси Россия фуқаролигини олган эркаклар армиядаги хизмати муддатини икки йилга узайтирмоқчи. Бу ҳақда 29 июл, душанба куни парламент қуйи палатаси сайтида маълум қилинди. Депутатлар, шунингдек, мамлакатнинг янги фуқаролари учун ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини оширишни хоҳлаяпти, аммо қанчалиги ҳақида хабар берилмаган. Дума тегишли тузатишларни баҳорги сессия тугагунга қадар, яъни 5 августгача қабул қилишни режалаштирмоқда.
Давлат думаси спикери Вячеслав Володин, бундан ташқари, Россия фуқаролигига қабул қилиш учун ҳарбий рўйхатга олиш шартини таклиф қилди. Бу Россия Федерацияси фуқароси сифатида паспорт олиш билан бир вақтда содир бўлади деб тахмин қилинади.
Феврал ойи бошида «Ягона Россия» ва ЛДПР партияларидан бир гуруҳ депутатлар Думага Россия фуқаролигини олган эркакларнинг чақирув ёшини 30 ёшдан 50 ёшгача оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этишди. Бироқ Володиннинг танқидидан кейин ҳужжат қайтариб олинган. «Бундай мавзуларни киритишдан олдин ҳар томонлама муҳокама қилиш керак», деди Давлат думаси спикери.
Россия аллақачон 10 000 муҳожирни урушга жўнатган
27 июн куни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Россияда яқинда фуқароликни олган, аммо ҳарбий рўйхатдан ўтмаган 30 мингдан ортиқ собиқ муҳожирлар аниқлангани ҳақида маълум қилди. Уларнинг барчаси мажбурий рўйхатга олинган ва «аллақачон 10 мингга яқини» Украинага қарши урушга юборилган, деди Россия Тергов қўмитаси раҳбари.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикнинг DW нашрига айтишича, 2022 йилнинг 22 февралидан бошлаб «Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон фуқаролари ва бошқа муҳожирлар Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга кўндирилгани ҳақида хабарлар кўпаймоқда». Унинг сўзларига кўра, Россияга ишлаш учун келган одамларни аниқлаб, уларни ҳарбий комиссарликларга олиб боришган ва у ерда таҳдид, ваъда ёки алдаш йўли билан армия билан шартнома имзолашга мажбур қилишган. Россия паспортини олганларга ҳарбий рўйхатга олиш бўлимига чақирув қоғози берилган.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024