Тошбақа оғзига нос солган фуқаролар жазоланди
Ҳуқуқбузарларга жарима жазоси қўлланди.

Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилоятида Ўрта Осиё чўл тошбақаси оғзига нос солганларга чора кўрилди.
Ижтимоий тармоқларда шу мазмундаги видеолавҳа тарқалгач, ҳолат Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, жониворларга бешафқат муносабатда бўлиш ҳолатига Денов тумани, «Янгикуч» маҳалласида истиқомат қилувчи икки нафар фуқаро томонидан апрел ойида йўл қўйилган.
Ҳолат юзасидан уларнинг ҳар бирига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан БҲМ 3 баробари – 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.
Мавзуга оид

14:38 / 01.04.2025
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил

10:04 / 16.03.2025
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди

09:32 / 15.03.2025
Сурхондарёда дарёдан қум қазиб олганлар 78 млн сўм тўлайдиган бўлди

17:04 / 14.03.2025