Ўзбекистон | 17:00 / 31.07.2024
7129
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Tecno бренди ўзбекистонликлар учун махсус смартфонлар ишлаб чиқарди

Фото: Tecno

Россияда смартфонлар сотуви бўйича етакчи бренд бўлган Tecno компанияси ўзбекистонлик истеъмолчилар учун иккита янги смартфонлар сериясини тақдим этди. Булардан биринчиси геймерлар учун махсус ишлаб чиқарилган Tecno Pova 6 бўлса, иккинчиси дизайн ва камерага эътибор қаратадиган смартфон ишқибозлари учун мўлжалланган Camon 30 ҳисобланади. Мазкур смартфонлар дастлаб Россияда сотувга чиқарилган эди. У ерда аҳоли томонидан илиқ кутиб олинганидан сўнг, Ўзбекистонда ҳам Tecno смартфонлари расмий сотуви бошланди.

2021 йилда ўзининг биринчи 5G смартфонини тақдим этган Tecno компанияси шу йили Ўзбекистон бозорига кириб кела бошлади. Tecno дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатларида расмий фаолиятини йўлга қўйган бўлса-да, Ўзбекистон аҳолисига алоҳида эътибор қаратади. Буни янги тақдим этилган смартфонларнинг ҳамёнбоп нархида ҳам кўриш мумкин.

Tecno Camon 30

Компания 2024 йилда мобил фотография соҳасида янада юқорироқ кўрсаткичларни забт этиш учун Tecno Camon 30 смартфонини тақдим этди. Ушбу смартфон нафақат флагманларга хос кучли камераси, балки табиатдан илҳомланиб яратилган нафис дизайни билан ўз сегментидаги бошқа телефонлардан ажралиб туради. Масалан, оптик стабилизацияга эга 50МП асосий камера билан кечки вақтларда ҳам ёрқин суратлар тушириш мумкин. Смартфон асосий камераси оптик стабилизацияга эга бўлгани сабабли видео ёки суратларда яқинлаштирганда ҳам сифат бузилмасдан сақланиб қолади. Шунингдек, ушбу модел “Eye Tracking” хусусияти билан бойитилган 50МП олд камера билан жиҳозланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳатто кам ёруғлик шароитида ҳам тиниқ ва ёрқин тасвирларни суратга олиш имконини беради.

Профессионал камераларга хос функциялардан ташқари, Tecno Camon 30 6,78 дюймли кўзни ҳимояловчи 120 Гц AMOLED дисплейга эга бўлиб, мазкур дисплей узоқ вақт фойдаланиш пайтида кўзнинг зўриқишини камайтиради. Смартфонда, шунингдек, фойдаланувчиларга тезда қувватлаш ва кўпроқ алоқада қолиш имконини берувчи 70W тезкор қувватлаш функцияси ҳам мавжуд.

Tecno Camon 30 смартфонининг табиатдан илҳомланган нафис дизайни эстетика нуқтаи назаридан такрорланмас смартфонга айлантиради. Шу туфайли Tecno Camon 30 ўзининг илғор хусусиятлари ва инновацион дизайн элементларининг ноёб комбинацияси билан ажралиб туради.

Смартфоннинг тўлиқ характеристикаси эса қуйидагича:

Дисплей: 120 Гц янгилаш частотаси ва 1080×2436 pl аниқликдаги 6,78 дюймли AMOLED экран;

Процессор: Mediatek Helio G99 Ultimate чипсети, саккиз ядроли процессор ва GPU Mali-G57 MC2;

Хотира: 12 ГБ оператив хотира ва 256 ГБ ички хотира билан мавжуд;

Асосий камера: 50 МП кенгликдаги линза ва 2 МП чуқурлик сенсори билан жуфт созлаш имконияти;

Селфи камера: “Eye Tracking” хусусиятига эга 50МП кенг объективли олд камера;

Аккумулятор: 70W симли қувватлаш қувватига эга олинадиган 5000 мA/соат сиғимли аккумулятор (45 дақиқада 0 дан 100% гача);

Бошқа хусусиятлар: дисплейдаги оптик бармоқ изи сенсори, акселерометр, гидро, яқинлик сенсори, компас, дуал карнайлар, Wi-F 802.11, Bluetooth 5.3, GPS, NFC, FM-радио ва OTG билан ишлайдиган USB Type-C 2.0;

Ранглар: “Iceland Basaltic Dark”, “Uyuni Salt White” ва “Sahara Sand Brown”.

Tecno Pova 6

Tecno компанияси фақатгина камера ихлосмандлари учун ҳамёнбоп нархдаги смартфонларга ихтисослашиб қолмаган. Буни ўйин учун мосланган Pova серияси мисолида ҳам кўриш мумкин. Aйниқса 2024 йил тақдим этилган Tecno Pova 6 геймфони кўп маблағ сарфламасдан ҳам мобил геймингдан завқланиш мумкинлигини исботлади. Tecno Pova 6 асосий ажралиб турадиган тарафи — узоқ вақтга етувчи аккумулятор ҳамда ўйинларда қотмасдан ишлаш имкониятини тақдим этадиган техник хусусиятлари.

Масалан, Pova 6 смартфонининг 24ГБ (12ГБ тезкор хотира РAМ ва 12 ГБ виртуал РAМ оператив хотира) оператив хотираси фойдаланувчиларга ҳар қандай ўйинлардан баҳраманд бўлишга ёрдам беради. Юқори аниқликдаги 108МП асосий камера ва 32МП олд камера фойдаланувчиларга суратлар ёки видеолар олаётганда ҳар бир лаҳзани юқори аниқлик билан суратга олиш имконини беради.

6000 мA/соат сиғимли батарея эса битта қувватлашда узоқ вақтгача мобил ўйинларни ўйнаш имконини тақдим этади. Бундан ташқари, Pova 6 геймфонининг 70W тезкор қувватлаш функсияси смартфонни геймерлар учун аъло танловга айлантиради. Бироқ Pova 6 фақатгина кучли техник кўрсаткичлари билан чекланиб қолмаган. Смартфоннинг ғайриоддий ва жозибали дизайни истеъмолчиларга ўзгача ҳиссиётлар беради.

Мазкур геймфоннинг асосий кўрсаткичлари қуйидагича:

Дисплей: 120 Гц янгилаш частотаси 6,78 дюймли FHD+ AMOLED дисплейга эга бўлиб, равон тасвирни тақдим этади;

Процессор: Mediatek Helio G99 Ultimate чипсети, саккиз ядроли процессор (2×2,2 ГГц Cortex-A76 и 6×2,0 ГГц Cortex-A55) ва GPU Mali-G57 MC2’ни ўз ичига олади;

Хотира: 12ГБ тезкор хотира РAМ ва 12 ГБ виртуал РAМ оператив хотира ва 256ГБ ички хотирага эга.

Асосий камера: 108 МП кенг бурчакли линза тўртта светодиодли чироқ билан жиҳозланган. У 30/60 ф/с тезликда видео суратга олиш имкониятига эга.

Селфи-камера: 30/60 ф/с тезликда видео ёзиш имкониятига эга, дуал-LED кенг бурчакли объектив 32 МП икки хил рангдаги ёритгич билан;

Аккумулятор: смартфоннинг 6000 мA/соат батареяси 70W симли қувватлашни қўллаб-қувватлайди ва атиги 20 дақиқада 50% қувватлаш ва 50 дақиқада тўлиқ қувватлаш имконини беради;

Бошқа хусусиятлар: чанг ва сув сачрашига чидамли IP53 стандарти, экран остидаги оптик бармоқ изи сенсори, акселерометр, гидро, яқинлик сенсори, компас, стерео карнайлар ҳамда Hi-Res ва Hi-Res симсиз аудиони қўллаб-қувватлаш;

Ранглар: “ Interstellar Blue”, “Comet Green” ва “Meteorite Grey”.

Tecno брендининг мазкур смартфонлари нисбатан ҳамёнбоп сегментга мансуб бўлса ҳам, ўзида флагманларга хос хусусиятларни мужассам этган. Ушбу смартфонларни ISHONCH, Idea, Goodzone, “Техно-логика”, T-store, Radius, Joybox, Diskont, Openshop, Uzum Market, Telefonchi, Zoodmall, Mobiliare, Texnocity, Munis, E-one, Fleshka савдо марказидаги кўплаб дўконлардан харид қилиш мумкин.

Реклама

Мавзуга оид