Жаҳон | 11:43 / 01.08.2024
2572
1 дақиқада ўқилади

Ғазода «Ал-Жазира» журналистлари ўлдирилди

Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган журналистлар сони 165 нафарга етди.

Фото: Anadolu Agency

«Ал-Жазира» мухбири Исмоил ал-Гул ва оператор Рами ар-Рифи Ғазо секторидаги Шати қочқинлар лагерида Исроил армияси томонидан автомобилга уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлди.

Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бюроси ёзма баёнот берди.

Бу маълумотларга кўра, Исроил ҳужумида «Ал-Жазира» мухбири Гул ва оператор Рифи ҳалок бўлган.

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган журналистлар сони 165 нафарга етди.

Баёнотда халқаро ҳамжамият ва ташкилотлардан Исроил жиноятларини халқаро судларда текшириш ва журналистларга қарши ҳужумларни тўхтатиш учун Исроилга босим ўтказишга чақирилади.

Мавзуга оид