Спорт | 09:49 / 01.08.2024
15539
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги 16-жангида ҳам ғалаба қозонди

АҚШнинг Санта-Моника шаҳарчасида «Riyadh Season» мусобақалар туркуми доирасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Фото: Getty images

Ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Шаҳрам Ғиёсов (16-0, 9 KO) мексикалик Мигел Перрага (22-5-1, 14 КО) қарши рингга кўтарилиб ва тўлиқ 10 раундлик жанг ўтказди. 

Ўзбекистонлик боксчи жангни устунлик билан бошлади, 6-раундга келибгина Перра вазиятни тенглаштирди. Аммо Шаҳрам яна назоратни ўз томонига оғдирди ва 7-раундда рақибни деярли нокдаун ҳолатига туширди, аммо рефери белдан пастга зарба берилди деб ҳисобни очмади. Якунда Шаҳрам очколари эвазига ғалаба қозонди — 94:95, 95:94, 96:93.

Шу тариқа 31 ёшли профессионал боксдаги 16-жангини ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.

Мавзуга оид