Paynet: тез ва комиссиясиз нақд пул ечиб олиш мумкин
QR-кодни сканерлаб, шаҳардаги исталган Paynet шохобчасидан қўшимча тўловларсиз 1 млн сўмгача комиссиясиз нақд пул ечиб олиш мумкин.
Paynet — ҳисоб тўлдириш, хизматлар ва маҳсулотлар учун тўлов қилиш, пул ўтказмалари каби кенг кўламдаги хизматларни тақдим этадиган Ўзбекистондаги етакчи молиявий-технологик компаниялардан бири. Paynet фойдаланувчиларга мобил алоқа, интернет, коммунал хизматлар, жарималар учун осонгина пул тўлаш, шунингдек, маблағларни банк ҳисоб рақамлари ва карталарига ўтказиш имконини беради.
Фойдаланувчилар қулайлиги учун Ўзбекистон бўйлаб 24 мингдан ортиқ Paynet шохобчаси ўрнатилган.
Қандай қилиб Paynet агенти орқали нақд пул ечиб олиш мумкин?
Paynet орқали нақд пул олиш жараёни осон ва қулай. Бунинг учун:
- Paynet агентига мурожаат қилиш: шаҳардаги яқин Paynet нуқтаси топилади.
- QR-кодни сканерлаш: смартфонда Paynet иловаси очилади ва агент тақдим этадиган QR-кодни сканер қилинади.
- Пул миқдорини киритиш: нақд пулга айлантирилиши керак бўлган миқдор киритилади. Ҳар қандай суммани танлаш мумкин, агар пул миқдори битта ягона телефон рақамига очилган HUMO ва UZCARD карталаридан ойига 1 млн сўмдан ошмаса, комиссия ушлаб қолинмайди.
Маблағни нақд пул қилиш учун қўлда карта бўлиши шарт эмас. Фойдалануви картаси Paynet иловасига боғланган бўлса бас. Яъни, пластик картани уйда унутиб қолдирилган бўлса ҳам ташвишланишга ҳожат йўқ — фойдаланувчига керакли ҳамма нарса смартфон ичида.
Фойдаланувчилар Paynet агентларининг ишончли эканликларига шубхаланмасалар ҳам бўлади. Пул миқдори қанча бўлишидан қатъий назар, агент доимо керакли миқдордаги нақд пулни чиқариб бера олади.
Бу эса агентда етарли маблағ бўлмаслиги мумкинлиги ҳақидаги ҳар қандай хавотирларни йўқ қилади.
Paynet иловасидаги қўшимча имкониятлар
Paynet иловасида амалга оширилган ҳар бир тўлов учун тангалар йиғиб борилади. Тангалар — фаол ва махсус таклифларга, шу жумладан комиссиясиз пул ўтказмаларига алмаштириш мумкин бўлган бонуслар.
Фаол таклифлар:
- кешбэк: барча тўловлар учун кафолатланган 2,2% кешбэкка эга бўлиш мумкин;
- трансфер: исталган банкнинг UZCARD va HUMO карталарига 3 млн сўмгача фоизсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.
Extra Plus ва Extra Pro комиссиясиз ўтказмалари:
- Extra Plus — исталган банкнинг UZCARD va HUMO карталарига 4 млн сўмгача пул ўтказмалари фоизсиз пакетини;
- Extra Pro — исталган банкнинг UZCARD va HUMO карталарига 5 млн сўмгача фоизсиз пул ўтказмалари пакетини фаоллаштириш мумкин.
Paynet мобил иловасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олса бўлади.
Сайт: paynet.uz
Facebook: fb.com/paynetuz.uz
Instagram: paynet.uz
Telegram: t.me/paynetuz_official
Реклама ҳуқуқлари асосида
Мавзуга оид
10:00 / 21.11.2024
Paynet АЖ БМТнинг Орол тубини кўкаламзорлаштириш дастурида иштирок этмоқда
10:00 / 13.06.2024
Paynet виртуал карталари ва Visa ўртасида ўтказмалар йўлга қўйилди
17:00 / 23.05.2024
Paynet бугун: компанияда охирги йилнинг асосий кўрсаткичлари билан бўлишишди ва режалар ҳақида гапириб беришди
07:24 / 19.01.2024