Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Тинчлик саммити коммюникесининг имзоланишини олқишлади
Украина раҳбарининг таъкидлашича, имзолаган давлатлар ўз ҳаракатлари билан халқаро ҳуқуққа, БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига содиқлигини яққол намоён этмоқда.
Украина президенти Володимир Зеленский Боствана Республикаси томонидан июн ойида бўлиб ўтган Тинчлик саммити якунлари бўйича қўшма коммюнике имзоланганини олқишлади.
«Мен Ботсвана Республикаси томонидан Тинчлик саммитининг қўшма коммюникеси имзоланганини олқишлайман. Биз дўстона муносабатларимизни ҳамда Ботсвананинг глобал хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга қўшган салмоқли ҳиссасини юксак қадрлаймиз», — деб ёзди Зеленский ижтимоий тармоқда.
Давлат раҳбари Ботсвана ўз ҳаракатлари билан халқаро ҳуқуққа, БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига, шунингдек, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш, адолатли дунёни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларини яққол намоён этишини таъкидлади.
«Бир давлатнинг умумий тамойилларини ҳимоя қилиш орқали биз уларни ҳамма учун ҳимоя қиламиз ва дунёнинг барча тинчликсевар халқларини мустаҳкамлаймиз», — дея қўшимча қилди Зеленский.
Мавзуга оид
17:07 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Украина можаросини дипломатия ва музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирди
14:52 / 21.05.2025
Зеленский: Россия урушни давом эттириш учун вақтни чўзмоқчи
08:24 / 20.05.2025
Зеленский қуролли кучларни Украина ҳудудларидан олиб чиқиш имкониятини рад этди
22:39 / 18.05.2025