Россиянинг Курск вилоятида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
Президент Путин Хавфсизлик кенгаши котиби, мудофаа вазири, Бош штаб ва ФСБ раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Курск вилоятида икки кундан бери жанглар давом этмоқда. «Душман кучларининг минтақага кириб келиши оқибатларини бартараф этиш учун» минтақада фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Бу ҳақда губернатор вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, чегара ҳудудларида мураккаб оператив вазият сақланиб қолмоқда.
Путин йиғилиш ўтказди
Кеча куннинг иккинчи ярмида Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу, мудофаа вазири Андрей Белоусов, Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов ва ФСБ раҳбари Александр Бортников иштирокида йиғилиш ўтказди. Герасимовнинг маълум қилишича, «6 август куни эрталаб соат 5:30 да Украина Қуролли кучларининг минг кишигача бўлган бўлинмалари Курск вилояти Суджанский тумани ҳудуди бир қисмини эгаллаб олиш мақсадида ҳужумга ўтди».
Бош штаб бошлиғи Украина қуролли кучларининг Курск йўналиши бўйича Россияга чуқур кириб бориши «тўхтатилганини», Россия ҳарбийлари ва чегара қўшинлари эса Россия-Украина чегарасига қўшни ҳудудларда «душманни йўқ қилишда давом этаётганини» айтди.
Герасимовнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 315 кишини ташкил этган, улардан 100 нафари ҳалок бўлган, 54 та зирҳли техника, жумладан, етти танк йўқ қилинган.
«Операция душманни енгиш ва давлат чегарасига етиб бориш билан якунланади», деди Валерий Герасимов.
Россия армиясининг йўқотишлари ҳақида хабарлар йўқ.
Украина Қуролли кучлари томонидан Курск вилоятини ўққа тутиш чоғида 31 киши, жумладан, олти нафар бола яраланган, деб хабар берди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Курск вилоятидаги жанглар натижасида ўнлаб кишилар жароҳатланган. Аҳоли ҳудудни тарк этмоқда, бироқ ҳукуматнинг марказлашган эвакуация ҳақидаги баёнотларини инкор этмоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги муносабати
Украина президенти Володимир Зеленский Украинанинг сафарбарлигини яна уч ойга «жимгина» узайтириш мақсадида мамлакат фуқароларини «Курскдаги гўшт майдалагичга» юборди.
Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Украина расмийлари Курск вилоятидаги жанглар ҳақидаги маълумотга изоҳ бермади.
АҚШ Киевдан тушунтириш талаб қилди
Оқ уй Киевдан Курск вилоятидаги воқеаларга ойдинлик киритишни талаб қилди.
7 август, чоршанба куни Оқ уй маълум қилишича, Қўшма Штатлар Курск вилоятидаги воқеалар юзасидан Киевдан тушунтириш олиш ниятида.
Вашингтон, шунингдек, ҳозирда Америка ҳарбий техникаси Курск вилоятига бостириб киришда фойдаланилгани маълум эканини таъкидлади.
Шу билан бирга, Оқ уй АҚШнинг Россия ҳудудида Америка қуролларини қўллаш бўйича позицияси ўзгармаганини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024