Жаҳон | 12:17 / 09.08.2024
2651
2 дақиқада ўқилади

Ҳамас Исроил вазирининг Ғазодаги очарчиликни оқлаганига муносабат билдирди

Аввалроқ Исроил молия вазири Бецалел Смотрич Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами оқимини тўсиб қўйиш, ҳатто 2 миллион тинч аҳолининг очликдан ўлимига олиб келса ҳам, «асосли» эканлигини айтганди. 

Фото: Reuters

Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Иззат ал-Ришк Исроил молия вазири Бецалел Смотричнинг «2 миллион ғазолик очликдан ўлишини маънавий жиҳатдан оқлаш мумкин» деган баёнотини амалда геноцид сиёсатини эътироф этиш деб атади.

«Жиноятчи ўз жиноятини яширади, деган гапни кўп эшитамиз. Бироқ, биз ўзининг жирканч жинояти ҳақида очиқ гапирадиган такаббур душманга дуч келяпмиз», - дейди ар-Ришқ. 

У БМТ Халқаро жиноий судини «геноцидни қўллаб-қувватловчи ва қўллаб-қувватлаган террорчини ҳибсга олишга ордер беришга» чақирди.

Аввалроқ провокацион баёнотлар билан танилган Смотрич Исроилнинг «Исраэл Хайом» (Israel Hayom) телекомпанияси томонидан уюштирилган конференцияда Фаластин эксклавига инсонпарварлик ёрдамини тўсиб қўйиш зарурлиги ҳақида гапирди, деб ёзади The Times of Israel ахборот сайти.

Вазирнинг фикрича, Исроилнинг шиддатли ҳужумлари ва инсонпарварлик ёрдамлари блокадаси туфайли бир неча ой давомида тўйиб овқатланмаслик ва очликдан азоб чекаётган барча ғазоликларнинг ўлими «адолатлидир». 

«Ҳозирги глобал воқеликда биз урушни назорат қила олмаймиз. Асирга олинганлар қайтиб келгунига қадар ҳеч ким 2 миллион тинч аҳолининг очликдан ўлишига йўл қўймайди, ҳатто бу асосли бўлса ҳам», — деди Смотрич. 

2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумлари натижасида 39 583 киши, жумладан 10 980 аёл ва камида 16 314 бола ҳалок бўлди, яна 91 398 нафари яраланди.

Мавзуга оид