Япония бош вазири Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди
Фумио Кишида 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган сафарини мамлакатда содир бўлган кучли зилзила ва цунами хавфи туфайли бекор қилди.
Япония бош вазири Фумио Кишида 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилди.
Kyodo хабарига кўра, бу Япония метеорология агентлиги томонидан эълон қилинган мамлакатда кучли зилзила ва цунами содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш билан боғлиқ.
Кишида жума куни ўтказилган матбуот анжуманида сафарнинг бекор қилинишини эълон қилди. У Остонада бўлиб ўтадиган Япония ҳамда Марказий Осиё давлатлари саммитида иштирок этиши керак эди.
8 август, пайшанба куни Япония жануби-ғарбидаги Миязаки префектурасида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди.
Япония метеорология агентлиги (JMA) маълумотларига кўра, ер силкинишлари 30 км чуқурликда қайд этилган.
Япония ҳукумати шунингдек, Кочи ва Миязаки префектураларида цунами хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга оид
18:17 / 23.11.2024
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024