Жамият | 17:27 / 11.08.2024
10813
1 дақиқада ўқилади

Марказий Осиёнинг умумий телеканали ташкил этилиши мумкин

Минтақада ягона телеканал ва минтақавий медиа платформа ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Фото: Fotolia / Karelin Dmitriy

Қозоғистон пойтахти Остонада минтақа давлатларининг ваколатли оммавий ахборот воситалари вакиллари маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги.

Унда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақанинг ахборот маконини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Тадбирда Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари иштирок этди.

Қайд қилинишича, йиғилишда оммавий ахборот воситалари соҳасида глобал муаммоларга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳимлиги таъкидланган.

Иштирокчилар, шунингдек, медиасаводхонликни ошириш ва сохта хабарларга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилган.

Яна бир асосий масалалардан бири Марказий Осиёда ягона ахборот маконини яратиш бўлган. Томонлар ахборот хавфсизлиги ва маданий алмашинувни мустаҳкамлаш учун минтақавий умумий телеканал ва медиа платформа яратиш ғояларини кўриб чиққан.

Мавзуга оид