Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги юзасидан телеканалларга кўрсатма хати юборди
Бунга охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари орқали рекламаларни тарқатишда қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари сабаб бўлган.
Рақобат қўмитаси рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборди.
Қўмитанинг қайд этишича, бунга охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари сабаб бўлган.
Кўрсатмада телеканаллардан бир ойлик муддатда рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.
«Ушбу кўрсатма хати талабаларидан келиб чиқиб, қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади ва ўрганишларда қонунбузилиши аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан молиявий санкциялар қўлланишини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:06 / 08.11.2024
“Биологик фаол қўшимчалар рекламаларида 328 та қонунга зид ҳолат аниқланди” – Рақобатқўм
14:25 / 29.10.2024
Давр банк жаримага тортилди – Рақобат қўмитаси
14:06 / 26.10.2024
Таом етказиб бериш хизматлари бозори монополлашди
12:48 / 21.10.2024