АЭХА раҳбари ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидаги Курск АЭСга боришга тайёрлигини билдирди
Рафаэл Гросси вазиятни баҳолаш учун станцияга бориши мумкин.
АЭХА бош директори Рафаэл Гросси Курск Атом электр станциясига (АЭС) боришга тайёр. Бу ҳақда РБК ёзди.
«Бош директор Гросси вазиятни баҳолашга, шу жумладан станцияга боришга тайёрлигини билдирди», дейилади хабарда.
17 август куни «Росатом» бош директори Алексей Лихачев ва АЭХА раҳбари телефон орқали Россиянинг Курск АЭС ва Россия томонидан эгаллаб олинган Украинанинг Запорижжя АЭС атрофидаги вазиятни муҳокама қилди. Лихачев Гроссини яқин келажакда Курск АЭС ва Курчатов шаҳрига боришга чақирди, «ишлаётган атом объекти атрофидаги вазиятни шахсан баҳолашни» таклиф қилди.
Курск АЭС Курчатов шаҳрида жойлашган. 40 мингга яқин аҳолиси бўлган шаҳарнинг ўзи Украина билан чегарадан тахминан 65 км узоқликда жойлашган. Ҳозир станцияда умумий қуввати 2 минг МВт бўлган иккита (тўрттадан) энергоблок ишламоқда. У ҳудуддаги барча электр станциялари ўрнатилган қувватининг 50 фоизидан ортиғини таъминлайди.
Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Украина Курск атом электр станциясига ҳужум қилишга тайёрланаётганини айтган эди. У БМТ ва АЭХАни «Киев режими томонидан тайёрланаётган провокацион ҳаракатларини зудлик билан қоралашга ва Курск атом электр станцияси хавфсизлиги бузилишининг олдини олишга» чақирди.
Украина расмийларининг таъкидлашича, уларда Курск ва Запорижжя атом электр станцияларига ҳужум қилиш «истаги ҳам, қобилияти ҳам йўқ».
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024