Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадридда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари савдо уйи ташкил этилади
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда тўқимачилик саноати вакилларидан иборат мамлакат делегация хизмат сафари билан Мадридда бўлди.
Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Испаниянинг El Corte Inglés, Tendam, Gedepsa ва ACIR Southern Europe компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказишди. Бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида испан томони Ўзбекистон тўқимачилик саноатида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳияти билан таништирилди.
Gedepsa компанияси бош директори Алехандро Пастрана билан кечган учрашувда ўзбек маҳсулотларини Испания бозорига экспортини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар натижасида Мадридда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари намойиш этиладиган савдо уйини ташкил этиш, шунингдек, Испания бозорида мамлакатда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини оммалаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.
Халқаро маслаҳатчи Альберт Эрнандес билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистон маҳсулотларини Испания бозорларига киритиш стратегиялари, логистика ва тарқатиш масалалари хусусида фикр алмашилди. "Испан мода компаниялари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг Испания тендерларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш бўйича зарур ёрдам кўрсатишга тайёрман", – деди у.
Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг El Corte Inglés ва Tendam компаниялари глобал харидлар департаменти вакиллари билан музокаралари чоғида эса ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини ҳар икки компаниянинг чакана савдо тармоқларига жойлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
14:00 / 20.05.2025
Германия Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида ишлаётган аёл менежерларни қўллаб-қувватлайди
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
12:29 / 03.03.2025
Покистон тўқимачилик корхонаси Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга оширади
14:14 / 29.11.2024