Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ компанияси раиси қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШнинг Air Products компанияси бошқарув раиси, президенти ва бош директори Сейфи Гасеми билан учрашув ўтказди.
"Вазирликда Air Products раиси, президенти ва бош директори жаноб Сейфи Гасеми билан учрашдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати энергия тежамкор иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда энг яхши жаҳон тажрибаси ва технологияларини жалб этишга бел боғлаган.
Ўзбекистон Air Products компаниясининг жаҳон миқёсида топ-5 инвестицион йўналишлари қаторига кириб, дунёдаги энг илғор энергия ишлаб чиқариш заводларидан бирига эга.
Учрашувда қўшма лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
10:48 / 09.11.2024
Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди
10:08 / 09.11.2024
Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари музокаралари бўлиб ўтди
11:58 / 08.11.2024
Жанубий Корея президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
14:50 / 31.10.2024