Жаҳон | 22:34 / 21.08.2024
4560
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда газ қувуридаги ёнғин оқибатлари бартараф этилди

Нишон туманидаги газ қувурида юзага келган ёнғин оқибатлари тўлиқ бартараф этилгани таъкидланмоқда.

Фото: Видеодан кадр

21 август куни соат 11:35 да Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, «Ширинобод» конидаги Epsilon корхонасига қарашли қудуқлар оралиғида диаметри 426 мм бўлган қувурдан газ сизиб чиқиш ҳолати оқибатида ёнғин юзага келди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ёнғин оқибатлари тўлиқ бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

«Нишон туманидаги газ қувурида юзага келган носозлик соат 19:50 да тўлиқ бартараф этилиб, газ қувурига газ олиш бошланди», дейилади хабарда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид