Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Мудофаа вазирлиги келгуси йил учун рекорд даражада бюджет сўрайди
Токио 2022 йилда янгиланган миллий хавфсизлик стратегиясини тасдиқлаган эди, унинг доирасида мудофаа харажатлари 2027 йилга қадар ЯИМнинг 2 фоизига етказилади.
Япония Мудофаа вазирлиги 2025 йилнинг апрелида бошланадиган келгуси молиявий йилда рекорд даражада — 8,4 триллион иена (57,5 миллиард доллар) бюджет олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Nippon нашри.
Қайд этилишича, келгуси молиявий йилдаги мудофаа харажатлари мамлакат тарихидаги энг катта кўрсаткичга чиқиши мумкин. Жорий йилда бу борадаги харажатлар 7,94 миллион иенани (54,3 миллиард долларни) ташкил этмоқда. Шундай қилиб, мамлакат мудофаа бюджети 5,78 фоизга ошади.
Токио 2022 йилда янгиланган миллий хавфсизлик стратегиясини тасдиқлаган эди, унинг доирасида мудофаа харажатлари 2027 йилга қадар ЯИМнинг 2 фоизига етказилади.
Маълумотларга кўра, НАТОга аъзо бошқа давлатлар ҳам шу каби режани қабул қилган. Япония бош вазири Фумио Кишида белгиланган муддатга қадар ҳарбий эҳтиёжлар учун бюджетни 8,9 миллион иена (60,9 миллиард доллар) билан молиялаштиришни буюрган.
Аввалроқ Буюк Британия Мудофаа вазирлиги бюджети жорий молиявий йилда тахминан 20 фоизга қисқартирилиши айтилган эди. Нашр маълумотларига кўра, гап қуролли кучларни модернизация қилишни назарда тутувчи бюджет моддалари ҳақида кетмоқда.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025