Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судга қадар кўриб чиқиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судга қадар кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қуйидагилар тасдиқланди:
● шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судгача ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
● шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни текшириш ва ҳал қилиш бўйича идоралараро комиссия таркиби.
"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни ҳал қилиш натижалари реестри яратилади.
Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судгача ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни назарда тутади:
- шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни текшириш ва ҳал қилиш бўйича идоралараро комиссияни шакллантириш тартиби ва унинг вазифалари;
- комиссияга мурожаат қилиш шакли ва тартиби;
- аризани кўриб чиқиш тартиби.
Ариза комиссия томонидан келиб тушган кундан бошлаб 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Агар мурожаатда кўтарилган масалаларни ўрганиш учун бошқа ташкилот вакилларини жалб қилиш, бевосита жойида ўрганиш, бошқа тегишли ҳужжатлар ва материалларни олиш талаб этилса, уни кўриб чиқиш муддати яна 15 иш кунига узайтирилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
17:27 / 05.05.2025
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади
16:10 / 05.05.2025