Жаҳон | 21:12 / 24.08.2024
10197
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Москвага учган самолёт носозлик туфайли аэропортга қайтди

Мутахассислар самолётни кўрикдан ўтказиб, носозликни аниқлашга киришгани таъкидланмоқда.

Фото: Global Look Press

Ўзбекистон пойтахтидан Москвага учган «Аэрофлот» авиакомпаниясининг самолёти техник носозлик туфайли аэропортга қайтди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

«Москванинг Шереметйево аэропортига йўл олган SU1873 Тошкент – Москва рейси [жўнаш аэропортига] қайтди», дейилади хабарда.

Тошкент аэропорти ходимининг «РИА Новости»га маълум қилишича, самолёт орқага қайтиб, ерга қўнишдан олдин, осмонда айлана парвоз қилиб, ёқилғини тугатган.

Мутахассислар самолётни кўрикдан ўтказиб, носозликни аниқлашга киришгани таъкидланмоқда.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид