Ўзбекистон ва Венгрия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси дипломатлари Doğuş компанияси бош операцион директори Зафер Арикан ўғли билан онлайн шаклда музокара ўтказди.
Учрашувда миграция соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, меҳнат миграциясини ташкил этишнинг асосий жиҳатлари, ишчиларни танлаш ва жойлаштириш жараёнларини такомиллаштириш, шунингдек, уларни янги мамлакатда мослашувини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
"Ўзбекистонга бир неча бор бўлганман ва республика менда ниҳоятда ижобий таассурот қолдирган. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг юқори малакаси ва меҳнатсеварлиги уларни халқаро компаниялар учун муҳим ҳамкорга айлантирмоқда", деди Зафер Арикан ўғли.
Музокаралар якунида томонлар миграция йўналишида қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттириш юзасидан аҳдлашиб олдилар.
Мавзуга оид
20:25 / 19.09.2024
Москва аэропортларида хорижликлар учун янги қоидалар жорий этилади
13:40 / 19.09.2024
Венгрия ЕИнинг миграция қоидаларидан воз кечмоқчи
00:50 / 19.09.2024
Нидерландия ЕИнинг миграция қоидаларидан «воз кечади»
22:45 / 17.09.2024