Жамият | 07:17 / 26.08.2024
1726
1 дақиқада ўқилади

Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконда ёнғин содир бўлди

ФВВ Шайхонтоҳур туманида содир бўлган вазият тўғрисида маълумот тақдим этди.

Кеча, 25 август куни соат 20:48 да  Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:53 да етиб бориб, ёнғин соат 21:06 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида кийим дўконининг ички қисми 15 квадрат метр майдонда ёнган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Мавзуга оид