Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада ҳаракатланиб кетаётган Damas ёниб кетди
Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳаракатланиб кетаётган Damas бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Ҳолат 26 август куни соат 15:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани “Қиргузар” МФЙ Назарбек темирйўли кўприги остида содир бўлган. Туркистон—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган 1990 йилда туғилган У.М. бошқарувидаги Damas'нинг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин натижасида автомобил тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчи бўлмаган.
Ушбу ёнғин натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиси соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Зангиота тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”
16:46 / 05.05.2025
Сирдарёда 28 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди
16:20 / 03.05.2025
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда
15:29 / 02.05.2025