Қирғизистонда криминал авторитет Салим Абдувалиев тарафдори ҳибсга олинди
Қизил-Қия шаҳрида яшовчи 1956 йилда туғилган М.М. ўзбекистонлик Салим Абдувалиевга ҳурмат-эҳтиром кўрсатгани таъкидланмоқда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Салимбойвачча» номи билан танилган, уюшган жиноий гуруҳ раҳбари Салим Абдувалиев тарафдори ҳибсга олинганини маълум қилди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, департамент томонидан қидирувга берилган Абдувалиевнинг жиноий фаолиятига алоқадор бўлган Қирғизистон фуқароси, Қизил-Қия шаҳрида яшовчи 1956 йилда туғилган М.М. қўлга олинган.
«Қўлга олинган шахс Салим Абдувалиевга ҳурмат-эҳтиром кўрсатган, шунингдек, илгари Тошкент шаҳрида ушланган З.Э.Т. (1978 й.т.) билан бирга суратга тушгани аниқланган», дейилади хабарда.
Тергов тадбирларини ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон уюшган жиноий гуруҳ раҳбари билан учрашган ҳолатларни аниқлаш мақсадида қўлга олинган шахс Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига олиб борилди. У ерда ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида М.М. жиноий мафкурадан воз кечди, деб таъкидлади қўмита.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024