Жамият | 18:00 / 30.08.2024
16810
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энг катта эбру тасвири бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

“Эбру услубидаги энг катта тасвир” номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига навбатдаги жаҳон рекорди қайд этилди. Расмда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ва “Ўзбекистон – Мустақилликка 33 йил” ёзуви тасвирланган.

Энг катта эбру тасвирининг майдони 20,86 кв.метрни ташкил этади. 

Ушбу тасвирни келиб чиқиши ўзбек бўлган туркиялик Али Аҳмед Чоктан яратди.

Шейда Субаши рекордни тасдиқловчи халқаро сертификатни “Saipro Group” МЧЖ раҳбари Равшанхон Джураевга топширди.

Green Hills Resort ҳудудида “Saipro Group” ташаббуси билан “Эбру, китобат санъати” музей-студияси яқин орада пайдо бўлади. Бўстонлиқ туманида музей-студиянинг яратилиши янги туристик дестинациялар очиш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш имконини беради. Студия маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга ноёб санъат асарларни сотиб олишга ҳам хизмат қилади. 

Ўзбекистон Бадиий академияси кўмагида юртимиз табиатининг гўзаллигини қоғозда акс эттиришга ҳаракат қилган 33 нафар ижодкор иштирокида “Янги Ўзбекистон тонги” кўргазмали пленери ташкил этилди. 

Истеъдодли рассом Шоҳруҳ Суюнов бир вақтнинг ўзида бир нечта расм чизиш санъатини намойиш этди. У ҳар иккала қўлдан фойдаланиб, буюк аждодларимиз Алишер Навоий, Ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абу Райҳон Беруний портретларини чизган. Аҳмет Чоктан томонидан ўзига хос деб эътироф этилган истеъдод соҳиби келажакда яна бир Гиннес рекордчисига айланиши ҳеч гап эмас.

Эслатиб ўтамиз, Гиннес рекордини ўрнатиш бўйича тадбир ташаббускори “Saipro Group” МЧЖ ҳисобланади. Бу жараённи Тошкент вилояти ҳокимлиги (toshkentviloyati.uz), «Узрепорт ТВ» (youtube.com/@uzreport/featured), Ўзбекистон Бадиий академияси (art-academy.uz/uz), “Ўзмиллийбанк” АК (nbu.uz/uz), шунингдек, “Ўзтўқимачиликсаноат” (uzts.uz ) ва “Ўзчармсаноат” (uzcharm.uz/ru) уюшмалари ҳам фаол қўллаб-қувватлади.

Ушбу тадбир ҳақида батафсил видео лавҳамизда томоша қилинг.

 

Мавзуга оид