Бишкекда Қирғизистон президентининг янги қароргоҳи очилди
Бинонинг умумий майдони 39 минг 700 квадрат метрни ташкил этади, у беш қаватли ва ертўладан иборат.
30 август куни Бишкекда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг янги қароргоҳи «Интимоқ Манас Ўрда» очилди.
Қирғизистон президенти Администрацияси раҳбари Қанибек Туманбоев мазкур объектнинг хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди.
Унинг сўзларига кўра, бинонинг умумий майдони 39 минг 700 квадрат метрни ташкил этади, у беш қаватли ва ертўладан иборат. Шифт баландлиги 14 метрга етадиган биринчи қаватнинг фойесида расмий тадбирларни ўтказиш учун 11 та хона мавжуд. Бинонинг умумий баландлиги 71 метрга тенг.
Унинг қўшимча қилишича, бино дизайнини яратишда маҳаллий ва турк мутахассислари иштирок этган. Қурилишга 3 мингдан ортиқ киши жалб қилинган.
Объектнинг қурилиш қиймати номаълум, бу барча ҳисоб-китоблардан сўнг эълон қилиниши таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024