Тошкент вилоятида минг йиллик тарихга эга қабр топилди
Маданий мерос агентлиги Тошкент вилоятининг Паркент туманида минг йиллик тарихга эга қабр топилганини маълум қилди.
2024 йилнинг июн ойида ушбу туманда жойлашган Кумушкон маҳалласининг шимолидаги фермер хўжалигига олиб борувчи йўлнинг қурилиши жараёнида тасодифан қадимги даврга оид қабр қолдиқлари аниқланганди.
Қазишмалар давомида йўл устида ер суриш ишлари олиб борилаётган вақтида ҳосил бўлган ўра, аслида, ерости дафн хонаси (катакомба) экани аниқланди. Мутахассислар томонидан бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла (муҳр) топилди.
Ҳозирги вақтда Маданий мерос агентлигининг молиявий кўмагида ҳудудда Самарқанд археология институти ходимлари томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:14 / 12.09.2024
Тошкент вилоятидан яна 14 та маҳалла қисман Янги Тошкент ҳудудига ўтказилмоқда
11:45 / 12.09.2024
Алиментда рекорд: аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 млрд сўм тўлади
15:48 / 10.09.2024
Тошкент вилоятидаги бўёқ заводида ёнғин чиқди
10:36 / 06.09.2024