Ўзбекистон | 16:13 / 01.09.2024
18964
1 дақиқада ўқилади

“Ташаббусли бюджет” ғолиблари эълон қилинди

Республика бўйича 1 772 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Уларни молиялаштиришга 2,1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Энг кўп овозни Косон туманидан қўйилган лойиҳа тўплаган – 14 663 та. Чирчиқ шаҳридан қўйилган лойиҳа эса атиги 52 та овоз билан ғолиб бўлган.

Энг кўп овоз тўплаган 6 та лойиҳа / Openbudget.uz сайтидан скриншот

“Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жараёнларда республика бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилган ва 2 трлн 139 млрд сўмлик 1 772 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

Республика бўйлаб энг кўп овозни Косон туманидан қўйилган лойиҳа (ички йўлларни таъмирлаш) тўплаган – 14 663 та. Чирчиқ шаҳридан қўйилган лойиҳа (ички йўлларни таъмирлаш) эса энг кам – атиги 52 та (!) овоз билан ғолиб бўлган.

Маълумот учун, мавсумга 6 июлдан старт берилганди. Лойиҳалар киритиш 6−26 июл кунлари, уларни саралаш 26 июл-15 август ҳамда тарғибот қилиш 15-22 август кунлари бўлиб ўтган. Овоз бериш босқичи эса 31 август куни якунланди.

Мавзуга оид