Спорт | 14:14 / 02.09.2024
3011
1 дақиқада ўқилади

Дониёр Салиев — Паралимпиaда кумуш медали соҳиби

Париж Паралимпиадасида пара енгил атлетика баҳслари давом этмоқда.

Фото: Getty Images

Т12 классида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Дониёр Салиев 7.16 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

Маълумот учун, 30 ёшли спортчи Риода бронза медалига эга чиққанди.

Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 12 тага етди — 5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид