Туркия BRICSʼга аъзо бўлиш учун ариза топширган бўлиши мумкин
Ҳозирча Туркия ариза топширилганини расман эълон қилгани йўқ.
Bloomberg манбаларининг маълумотларига кўра, Туркия 2005 йилдан буён аъзо бўлишга интилиб келаётган Европа Иттифоқидан кўнгли қолгани, шунингдек, НАТО бўйича иттифоқчилар билан зиддиятлар ҳамда Анқаранинг Москва билан сақланиб қолаётган алоқалари фонида бир неча ой аввал ариза топширган.
Ўтган дам олиш кунларида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат «ҳам Шарқ, ҳам Ғарб давлатлари билан бир вақтнинг ўзида алоқаларини мустаҳкамласа, кучли, фаровон, нуфузли ва самарадор бўлиши»ни таъкидлаган эди. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, бундан ўзга ҳар қандай йўл Туркиянинг «зиёнига хизмат қилади».
BRICSʼга аъзолик Туркиянинг Россия ва Хитой билан иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаши мумкин, деган агентлик ҳамсуҳбатлари. Уларнинг сўзларига кўра, Туркия Россия ва Марказий Осиё давлатларидан етказиладиган табиий газ учун «экспорт ҳаби» бўлишни мақсад қилган.
2006 йилда асос солинган BRICSʼга айни вақтда Бразилия, Россия, Хиндистон, Хитой, ЖАР, БАА, Эрон, Миср ва Ҳабашистон аъзо. Шунингдек, Малайзия, Таиланд ва Озарбойжон ҳам аъзолик учун ариза берган.
Ташкилотнинг кенгайтирилиши масалалари муҳокама қилинадиган BRICSʼнинг навбатдаги саммити шу йилнинг 22-24 октябр кунлари Россияда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
10:30 / 02.11.2024