Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда гендер тенглигига XXII асргача эришиб бўлмайди — тадқиқот
Таҳлилчилар жамиятда тенг ҳуқуқлилик ҳукм суриши учун яна 90 йилдан ортиқ вақт керак деб ҳисобламоқда.
Дунё бўйлаб ҳозирги ижтимоий тенденциялар сақланиб қолса, глобал гендер тенглигига XXII асрга қадар эришилмайди. Equal Measures 2030 коалициясининг тадқиқот натижалари шундай хулоса бермоқда. Ушбу коалиция гендер тенглигига эришиш йўлида жамият тараққиётини баҳолаш усулларини ишлаб чиқадиган етакчи минтақавий ва халқаро ташкилотларнинг қўшма лойиҳасидир.
Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, ҳозирда ҳеч бир давлатнинг йўли 2030 йилгача гендер тенгликка олиб бормайди. Бугун туғилган қиз бола жамиятда тенг ҳуқуқлилик ҳукм сураётганини кўриши учун 97 ёшгача (ўртача умр давомийлигидан ҳам кўпроқ) кутишига тўғри келади, деб таъкидлади Equal Measures 2030.
Таҳлилчилар аниқлашича, 2019–2022 йиллар оралиғида дунё мамлакатларининг қарийб 40 фоизида (уларда 1,1 миллиарддан ортиқ хотин-қизлар яшайди) гендер тенглик даражаси пасайган ёки турғунлик ҳолати қайд этилган.
Шу билан бирга, Equal Measures 2030 экспертларининг таъкидлашича, келгуси олти йил ичида дунёда янги глобал муаммолар пайдо бўлиши хавфи мавжуд, улар “гендер тенглиги соҳасида эришилган кичик ютуқларни ҳам йўққа чиқариши мумкин”.
Мисол тариқасида тадқиқотчилар аёлларнинг аҳволига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бир нечта инқирозларни келтирди:
- “демократик инқироз” — иқтисодий тенгсизликнинг кучайиши, ижтимоий ва сиёсий қутбланиш ҳамда фуқаролик жамияти фаолияти учун имкониятларнинг торайиши;
- “хавфсизлик ва ҳимояланганлик инқирози” —жисмоний дахлсизлик ва гендерга асосланган зўравонлик, ҳарбий можаролар, иқлим муаммолари;
- “ресурс инқирози” —халқаро молиявий оқимларнинг беқарорлиги ва мамлакатларда қатъий тежамкорлик чоралари.
Бундай инқирозлар фонида ҳам гендер тенглигини таъминлаш учун Equal Measures 2030 экспертлари турли мамлакатлар ҳукуматлари учун бир нечта тавсиялар ишлаб чиқди. Хусусан, улар хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётида иштирок этишига кўмаклашиш, қонунларни ислоҳ қилиш ва гендер тенглик сиёсатини самарали қўллаш, статистика тизимларида мавжуд бўлган гендер бўшлиқларни бартараф этиш, ижтимоий инфратузилмага инвестицияларни кўпайтиришни таклиф қилмоқда.
Ҳукуматларга берилган бошқа тавсиялар орасида ўсмир қизлар ва ёш аёлларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва уларга муносиб жавоб бериш, феминист ташкилотлар ва ҳаракатлар учун имкониятлар яратиш, гендер тенглик масалаларида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар бор.
Мавзуга оид
13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
18:43 / 08.05.2025
Олимлар Ерда кислород қачон йўқ бўлиб кетишини аниқлади
21:26 / 08.04.2025
Олимлар ифлосланган ҳаво кексалар миясига зарар етказишини аниқлади
08:02 / 05.04.2025